Ҳалол ҳам, ҳаром ҳам аниқ бўлди. Уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар буни билмайдилар. Кимки шубҳали нарсалардан сақланса, динини ҳам, обрўсини ҳам пок сақлаган бўлади. Кимки шубҳали нарсаларга тушиб қолса, ҳаромга ўтиб кетиши ҳам мумкин. Агар чўпон қўйларини заҳарли ўт атрофида ўтлатиб юрган бўлса, подаси заҳарли ўтдан еб қўйиши мумкин. Билгинки, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхона каби тақиқлаб қўйган нарсалари бўлганидек, Тангрининг ҳам тақиқлаб қўйган ҳаром нарсалари бор. Билгинки, инсон жасадида гўшт парчаси бор, агар у соғлом бўлса, бутун жасад ҳам соғломдир, агар у бузилса, бутун жасад ҳам бузилади. Билгинки, у юракдир.
Mуҳтожларга ёрдам бер
Тангри қиёмат куни айтади: “Эй инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг”. У одам айтади: “Эй раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўла туриб мен сени қандай кўришим мумкин эди?” Тангри айтадики: “Фалончи одамни...
Сўнгги комментлар