Иймон билан амал бир-бирига жуда яқиндир. Улар бир-бирисиз дуруст эмас.
Сўфий Аллоҳёр
«Саботул ожизин» дан
Ман ўлсам, эй жамиъи маҳрами роз,
Мани ўзга ўлукдек қилманг эъзоз.
Хасу хор устига ташланг, тутунг хор,
Қилинг мандек баҳойим жисмидин ор.
Бўсаға устига ташлаб танимни,
Кафан айланг чирик пироҳанимни.
Манга ҳайф этмангизлар тутмаган бўз,
Агар чандики мардум қилсалар сўз.
Юборунг тез боратурғон йўлумға,
Мабодо, қолмағайсиз шумлуғумға.
Кўзингиздин чиқарманг қатраи ёш,
Жанозам орқасидин отингиз тош.
Аёғимдин тугуб судранг лаҳадга,
«Нечун қилмадинг, – деб, – қуллуқ Аҳадга».
Агар чандики ман ўлсам гуноҳкор,
Дуову зориға сизлар бўдинг ёр.
Дейингиз: «Парвардигоро, Кирдигоро,
Раҳимо, мағфиратлиғ Биру Боро,
Олиб келдук Сани қочқон қулингни,
Хатолар бобини очқон қулингни.
Келибдур, ҳийласи йўқтур кетарға,
Тили йўқтур бу қулни узр этарға.
Агар берсанг жазо – Қодир Худосан,
В-агар афв айласанг – Сан Подшосан.
Агар чандики йўқ илкида ҳеч шай,
Бу қочқон қулни расво қилма, ё Ҳайй!».
На бўлғай бу дуолардин Худойим
Бу қочқон бандаға ўгса жаройим.
Сўнгги комментлар