Қачонки хаёлингиздан бирор шубҳали фикр ўтса, уни тарк этинг!
Қўшиқлардан
Манам Мажнуни ишқ, дўстларки, бир Лайлони изларман,
Жамоли гул, сочи сунбул, кўзи шаҳлони изларман,
Ажаб бир тийра дилдурман, қамар сиймони изларман,
Мани ишқида зор этган қади зебони изларман,
Ўшандоқ офати жон шўхи бепарвони изларман.
Асири гул юзидурман жаҳон гулзорини найлай,
Анга кўнгулни олдирдим бўлак дилдорини найлай,
Деюрға сирри маҳрам йўқ, бу ғам изҳорини найлай,
Маломат қилса қилсин эл, алар гуфторини найлай,
Кечибман ори номусдин, ўшал барнони изларман.
Ёронлар, бир париваш ишқининг девонаси бўлдум,
Бериб барбод ақлимни, хирад бегонаси бўлдум,
Кўриб ҳусни чароғини, ёниб парвонаси бўлдум,
Нетай Мискин каби халқи жаҳон афсонаси бўлдум,
Жунуним айб қилманглар, маҳи анқони изларман.
***
ФАРҒОНА ТОНГ ОТГУНЧА
Ҳазиний ғазали
Ҳижрон ўтидан жисмима сўзона тонг отгунча
Ўртаб юрагу бағрима гирёна тонг отгунча.
Оқшомлар жамолингни шаъмдек мунаввар қилиб,
Шаъмида ёнай анда парвона, тонг отгунча.
Мен Вомиқу сен Узро, васлингга етолмайман,
Ҳар кеча қароргоҳим остонада ётгунча.
Ҳеч кимга ялинмайман бу сир ила ҳолимни
Қонга жигарим тўлди паймона, тонг отгунча.
Найлайки иложим йўқ, ҳар гўшада йиғлайман
Тор ўлди Ҳазинийга Фарғона, тонг отгунча.
***
Бизни ташлаб қайга кетди ул қаро қошим менинг?!
Телмуриб йўлига кўздин оқадир ёшим менинг.
Чорасиз қолдим, нетай, ҳижрон ўтига ўртаниб,
Тўлди ҳасрат бирла куйган бу ичу тошим менинг.
Ёр кетар вақтида менга қайрилиб бир боқмади,
Йиғласам, айб айламанг, қавму қариндошим менинг.
Менга айди рақиблар, унга дил берган эдинг,
Бир келиб ҳолимни сўрмас, ёру йўлдошим менинг.
Бедаво дардим иложин кимга изҳор айласам,
Йиғлагайман ишқ дарди қонидин ошим менинг.
Мискин аҳволи харобин ким билур? Ул ёрисиз,
Айрилиб, ҳеч ерга сиғмас бул ғариб бошим менинг.
***
Кўнгил сен гар вафо истар эсанг дилдор топилмасму?
Жудолик даштида бир толиби бедор топилмасму?
Кел эй дил, ғам ема, қилса вафосизлик ул ой пинҳон.
Жаҳон бозорида бир бовафо ошкор топилмасму?
Жаҳон кездим-эшитдим, кўп кишилар ҳақ ўз-ўзича.
Фалак кажрафлигилига бўлгучи иқрор топилмасму?
Неча хуш дамларинг ўтди, назмдин мосуво эй-воҳ!
Леки бир ганжини изҳор этгали иқрор топилмасму?
Ҳаворанг феруза кўзларнинг қадрига етар бўлсанг,
Қаро кўздан на кўрдинг бўйнингга зуннор топилмасму?
Ҳазиний тўкмагин кўздан муҳаббат ёшини ҳаргиз,
Кўнгил овлаш учун бир меҳрибон ғамхўр топилмасму?
Сўнгги комментлар