Тангри қиёмат куни айтади: “Эй инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг”. У одам айтади: “Эй раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўла туриб мен сени қандай кўришим мумкин эди?” Тангри айтадики: “Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда унинг олдида Мени топган бўлур эдинг. Эй инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг”. Одам айтади: “Эй раббим, сен бутун оламнинг подшоҳи бўлсанг-ку, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?” Тангри айтади: “Фалон бандам муҳтож бўлиб олдингга борганида, сен унинг ҳожатини раво қилмадинг. Агар раво қилганингда эди, ўша ерда мени топган бўлур эдинг”.
Набий (с.а.в.) айтадилар: «Мендан ривоят қилинган бирор ҳадисни эшитганларингизда дилларингизга таниш, баданларингизга таъсир қиладиган ва ақлларингизга сиғадиган бўлса, демак, у менинг айтган ҳадисимдир. Аммо эшитган ҳадисларингиз бунинг аксидек бўлса, демак, у менинг айтган ҳадисим эмасдир».
Тиланма
Одамлардан ҳеч бир нарсани тиланиб сўрама. Ҳатто от устидан қўлингдан қамчинг тушиб кетса ҳам, ўзинг тушиб ол (ҳадис).
Бефойда сўзлардан тийил
Тилини бефойда сўзлардан тийиб олмагунча киши имоннинг ҳаловати қандай бўлишини сезмайди (ҳадис).
Мўминлар бир-бирига биродар
Мўминларнинг ҳаммаси бир-бирларига биродардирлар. Уларнинг бири иккинчисидан ортиқ эмас, балки ортиқ-камлик тақвога қараб белгиланади.
Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди
Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди, кечирмаганни кечирилмайди ва бировнинг узрини қабул қилмаганнинг тавбаси ҳам қабул қилинмайди (ҳадис).
Мўминга озор берса
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) айтадиларки: «Кимки бирор мўминга озор берса, гўё у менга озор берган бўлади. Менга озор берган Тангрига озор берган бўлади» (ҳадис).
Диёнатингга яраша
Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтганларки: «Инжилда шундай ибора бор: диёнатингга яраша жазо ёки мукофот олурсан, ўлчовингга яраша улуш олурсан».
Ғойибона дуо
Қайси бир мўмин ўз биродари ҳақига ғойибона дуода бўлса, бир фаришта бу бандага: “Сенга ҳам шундай бўлсин”, – деб туради.
Яхши хулқ
Банданинг савоб тарозусида яхши хулқдан оғирроқ иш йўқдир. Унинг даражаси ҳатто намоз ва рўзанинг даражаси билан баробардир.
Мол-дунё ҳирси
Банданинг молу дунёга қўйган ҳирси икки оч бўрининг қўй подасига қилган тажовузидан кўра зарарлироқдир. Зеро, бу билан у ўз дини-иймонига путур етказади.
Аёлингни ҳурмат қил
У қандай эрки, хотинини қулни ургандек уриб, сўнг кечаси яна у билан бирга ётади?! (ҳадис)
Бойлик — нафс тўқлигида
Бойлик молу дунёнинг кўплиги билан эмас, балки нафснинг тўқлиги билан (ҳадис).
Рўза ҳақида
Рўза фақатгина ейиш-ичишдан сақланиш билан эмас, балки беҳуда, бемаъни ва ёмон сўзлардан сақланиш биландир. Агар бирор киши сени сўкса, сен унга: “Мен рўзадорман”, – деб узр айтгин.
Ким кучли?
Кураш тушиб йиқитган эмас, балки ғазаби келганда ўзини босиб олган одам кучлидир (ҳадис).
Гап — ниятда
Киши вафо қилиш ниятида ваъда берган бўлса-ю, уни бажара олмаса – бу ваъдани бузгани бўлмайди. Аммо вафо қилмаслик нияти билан ваъда қилса – бу айни хилофдир.
Фақат тупроқ билан
Инсонга бир водий тўла мол-дунё берилса, у иккинчи водийни ҳам хоҳлайди. Иккинчисидан кейин учинчисини ва ҳоказо, унинг нафси тўймайди. Инсон кўзини фақат тупроқ тўйдиради. Кимки тавба қилса, Тангри уни кечиради.
Чўпон каби
Илмга нисбатан гўё чўпон каби посбон бўлинглар, лекин илмни фақат ривоят қилувчи бўлманглар (ҳадис).
Тиламчилик ҳақида
Тиламчилик нима эканлигини билганларингда эди, бирорталарингиз ҳам бирор кишидан ҳеч нарса сўрамас эдингиз.
Чўпонлик хизмати
Сизларнинг ҳар бирингиз бамисоли чўпондирсизлар ва ўз қўл остиларингиздагиларга масъулдирсизлар. Подшоҳ ўз фуқароларига, эр ўз аҳлу аёлига, хотин эрининг уйига, ходим ўз хожаси молига, фарзанд ўз отаси мулкига масъулдир. Демак, ҳар бирларингиз масъулдирсизлар (ҳадис).
Мўминнинг моли ва обрўси…
Ҳар бир мўминнинг моли, обрўси ва қони бошқа мўмин учун ҳаромдир. Биродарини ҳақорат қилиши билан кишининг ёмонлиги билинур.
Қалб соғлом бўлсин!
Кимки қалбини имон учун холис ва соғлом, тилини ростгўй, ўзини хотиржам, хулқини тўғри, қулоғини тингловчи, кўзини ибрат назари билан боқувчи қилиб олган бўлса, демак, у бахтлидир.
Ноҳақ ҳукм чиқаргувчилар
Икки хил қозилар борки, улар дўзахга маҳкумдирлар, бир хиллари эса жаннатийдирлар. Ҳақни билса-да, ноҳақ ҳукм чиқарадиган ёки умуман илми йўқ бўла туриб, ўз хоҳлаганича ҳукм чиқарадиган қозилар дўзахийдирлар (ҳадис).
Илм икки хил
Илм икки хилдир: бири қалбдаги илм бўлиб, у фойдалидир. Иккинчиси тилдаги илм бўлиб, у Тангри ҳузурида банда зарарига далил бўлади.
Динни осон қилинглар
Пайғамбаримиз ҳадисларидан бирида бундай дейилган: «Билганларингизни бошқаларга ҳам билдиринглар. Динни осон қилиб кўрсатинглар, қийин қилиб юборманглар. Одамларни суюнтирадиган гаплардан гапиринглар, уларни турли таҳдидлар билан қўрқитиб, бездириб қўйманглар! Ғазабингиз хуруж қилса, сукут сақланглар!» Бошқа...
Илм ўрганиш
Бир соатгина илм ўрганиш бир кечалик ибодатдан яхши, бир кунлик дарс эса уч ой тутилган нафл рўзадан афзалдир.
Саломлашиб юринглар
“Салом” – Тангрининг ердаги исмларидан биридир. Бир-бирларингиз билан саломлашиб юринглар. Зеро, мўмин киши одамлар олдидан ўтиб бораётиб уларга салом берса, улар ҳам алик олишса, уларга саломни эслатгани учун бир даража кўп савобга эришади....
Қалбни ислоҳ қилинг
Киши кечалари бедорлик билан ибодат қилгани ва кундузлари рўзадор юргани билан бошқа номақбул ишлардан сақланмаса, бедорлигу, очу ташналикдан бошқа насибани қўлга кирита олмайди.
Суҳбатингиз ширин бўлсин
Сизларнинг яхшиларингиз – хушхулқ, ширин суҳбатлиларингиздир. Ёмонларингиз эса оғзини тўлдириб, эзмалик ила кўп гапирувчиларингиздир.
Юрак соғлом бўлмаса…
Ҳалол ҳам, ҳаром ҳам аниқ бўлди. Уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар буни билмайдилар. Кимки шубҳали нарсалардан сақланса, динини ҳам, обрўсини ҳам пок сақлаган бўлади. Кимки шубҳали нарсаларга тушиб қолса, ҳаромга ўтиб...
Ёлғоннинг охири вой
Ростгўйликда хавфу хатар кўрсанглар ҳам рост сўзланглар. Шунда нажот топасизлар. Гарчи фойда кўриб турган бўлсангиз ҳам ёлғондан сақланинглар. Чунки барибир ёлғоннинг охири вой.
Гумон ва жосуслик ҳақида
Гумондан сақланинглар! Зеро, у ёлғон гапдан иборатдир. Бир-бирларингизни текшириб жосуслик қилманглар. Мол-дунё учун мусобақа қилманглар. Ўрталарингда ҳасад, адоват ва аразлаш бўлмасин. Тангрининг ўзаро биродар бандалари бўлинглар. Биров қўйган совчи устига, то улар ўзаро...
Яхши одам билан ўтириш
Яхши одам билан ўтириш гўё мушку анбардек, ёмон одам билан бирга бўлиш эса темирчининг босқони кабидир. Мушку анбари бор кишидан хушбўй ҳид таралади, сен ундан уни сотиб олишинг ёки хушбўй ҳидидан баҳраманд бўлишинг...
Хулқни яхшиланг
Мўмин киши ўзининг яхши хулқи билан кечаси қоим ва кундузи соимлар даражасига эришади.
Mуҳтожларга ёрдам бер
Тангри қиёмат куни айтади: “Эй инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг”. У одам айтади: “Эй раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўла туриб мен сени қандай кўришим мумкин эди?” Тангри айтадики: “Фалончи одамни...
Қалбни безанг
Тангри сизларнинг ташқи кўринишингиз ёки молу дунёнгизга эмас, балки дилларингизга ва ишларингизга қараб баҳо беради.
Ғазабдан тез қайт
Одамларнинг яхшиси — ғазаби секин келиб, аслига тез қайтадиганидир. Уларнинг ёмони эса — ғазаби тез келиб, аслига секин қайтадиганидир. Ғазаби секин келиб, секин кетса ёки тез келиб тез кетса, бу ҳам дуруст.
Кимнинг иймони комил?
Иймон жиҳатдан мўминларнинг комилроғи – хулқи яхши бўлгани ва хотинларга яхши муомала қиладиганидир.
Тушуниб ўқинг
Қуръонни ўқиб унга амал қилинглар. Ундан узоқлашиб ҳам кетманглар, унинг маъносига чуқур маъно бераман, деб хато ва муболағага берилиб кетманглар. Уни тирикчилик воситаси қилиб олиб, молу дунё орттиришга ҳам ўтманглар.
Ilm oʻrgating
Sadaqaning afzali moʻmin kishining ilm oʻrganib, soʻng boshqa moʻminlarga ham oʻrgatishidir.
Меҳмондўст бўлинг
Саломлашиб юринглар, одамларга таом едиринглар, Тангри буюргандек ўзаро биродар бўлинглар.
Саломлашиб юринглар
Бир-бирларингиз билан саломлашиб юринглар. Шунда ўртангларда меҳр-муҳаббат уйғонади.
Хотин ва эрга ҳақлироғи…
Одамлар ичида хотин кишига нисбатан ҳақлироғи унинг эридир. Эркак кишига нисбатан одамларнинг ҳақлироғи – бу унинг онасидир.

Танангизни илитса
«Мендан ривоят қилинган бирор ҳадисни эшитганларингизда дилларингизга таниш, баданларингизга таъсир қиладиган ва ақлларингизга сиғадиган бўлса, демак, у менинг айтган ҳадисимдир. Аммо эшитган ҳадисларингиз бунинг аксидек бўлса, демак, у менинг айтган ҳадисим эмасдир».
Шубҳали фикрлардан узоқлашинг
Қачонки хаёлингиздан бирор шубҳали фикр ўтса, уни тарк этинг!
Ёлғон гапириш
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай баён қиладилар: “Сидқ, албатта, яхшиликка, яхшилик жаннатга етаклайди. Киши токи рост гапирар экан, у Аллоҳ ҳузурида “сиддиқ” деган номга сазовор бўлади. Ёлғон, албатта, бузуқликка, бузуқлик эса дўзахга элтади....
Риёнинг уч белгиси
«Мунофиқликнинг учта белгиси бор: ёлғон сўзлаш, ваъдасининг устидан чиқмаслик ва омонатга хиёнат қилиш».
Яхши хулқ ва тароз
Набий (с.а.в.) айтадиларки: «Тарозида яхши хулқдан оғир келадиган нарса йўқ» (имом Аҳмад).
Яхши сўз айтинг ё… гапирманг
“Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига имон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин, бўлмаса сўзламасин” (Бухорий).
Умр йўлдошимизга нисбатан…
Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз – хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар» (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Ийсо (а.с.) нинг қиёматда келиши
304/1. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг жоним Унинг ядида бўлган Зотга қасам, яқин кунларда сизларга (Исо) ибн Марям адолатли ҳукм чиқариш учун тушиб, хочни синдирадилар, чўчқани ўлдирадилар,...
Сўнгги комментлар