Инсон хатони кўпроқ ўз тили билан содир қилади.
Одамзотга берилган ихтиёр ва ҳидоят ҳақида
«Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар» (Бақара, 186).
Барча мақтов ва шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳ таолога бўлсин! Ислом – далил ва ҳужжат динидир. Энг ишончли ҳужжат эса Аллоҳнинг Каломи. Мен бир нечта оятларни санаб ўтмоқчиман. Ўқиб-ўйланиб кўринг. Энди ҳужжатларга ўтсак.
«Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Бу – ёзилган ажалдир. Ким бу дунёнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берурмиз. Ким охиратнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берурмиз…» (Оли Имрон, 145). Демак, одамларга ихтиёр берилган. Яъни «Динга мажбур қилиш йўқ» (Бақара, 256). Банда ёки Исломдан сиртда бўлади, ёки ичда. Агар Исломга кирмоқ истасангиз, Бақара сурасининг 208-оятида: “Эй, иймон келтирганлар! Исломга ТЎЛИҒИЧА киринг. Ва шайтон изидан эргашманг”, – дейилган.
Муслим бўлишни хоҳламасангиз, мана бу оятга эътибор беринг: “Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўлур…” (Оли Имрон, 85).
Билингки, «…Аллоҳ бандаларга меҳрибондир» (Бақара, 207). Бироқ «Кимнинг яқини шайтон бўлса, у қандай ҳам ёмон яқин!» (Нисо, 38)
Худодан қўрқиш – Худони севиш ва Худонинг айтганини бажариш деганидир. Кимда Худога муҳаббат бўлмаса, қандоқ қилиб Уни сева олади?! Худони севган кишигина У айтган амрларни бажаради.
Лекин банда гуноҳларидан ўз кучи билан поклана олмайди. Уни фақат Худо Ҳидоятга солади. Бу учун одам Худо билан аҳдлашиши керак. Тавбанинг ўзи етарли емас. Чунки Одам (а.с.) тавба қилганларида, Худо тавбасини қабул қилган, бироқ барибир жаннатдан туширган ва “Бас, Мендан ҲИДОЯТ келажак. Ким Менинг ҲИДОЯТИМга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”, – деб марҳамат қилган (Бақара, 38). Бу – қандай Ҳидоят?
Энди мана бу оятни кўриб чиқсак. Аллоҳ таоло: “Аввал ўлик бўлган одамни ТИРИЛТИРИБ, унга одамлар орасида юрадиган НУРНИ бериб қўйган бўлсак, у билан зулматлар ичида ундан чиқа олмай юрувчи одам ўхшаш бўлурми?” – деб марҳамат қилади (Анъом, 122).
Жўнайд Бағдодийнинг айтишича, тасаввуф – Ҳақнинг сендаги “сенни” ўлдириши ва сени Ўзининг наздида тирилтириши экан. Майли сиз ўзингизни тирик деб билинг, бироқ Худонинг наздида тирикмисиз? Ҳидоятдамисиз? Агар ҳидоятда бўлсангиз, қандай қилиб ўзингизга далиллай оласиз? Ёки одам ҳар хил амаллар орқали, бизнингча савоблар йиғиш орқали ҳидоятга эриша оладими? Сиз чиндан ҳам Худонинг айтганини бажараяпсизми? Иймонингиз тугалми?
Аллоҳ таоло: “У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ ҳузурига ТОЗА қалб билан келса”, – деб марҳамат қилади (Шуаро, 89). Қоф сурасида эса: “… жаннат тақводорларга узоқ бўлмаган жойга яқинлаштирилди. Бу – сизга ваъда қилинган нарсадир. Ҳар бир сертавбага ва сақловчига. Роҳмандан ғойибона қўрққан ва САЛОМАТ қалб ила келган кимсага”, – дейилган.
Демак, жаннатга фақат (ТОЗА, САЛОМАТ) қалблиларгина кира олар экан. Баъзи оятларда поклангангина киради, дейилган.
Сизнинг қалбингиз қандай? Қалбим тоза, деб айта оласизми?
Сўнгги комментлар