Икки хил қозилар борки, улар дўзахга маҳкумдирлар, бир хиллари эса жаннатийдирлар. Ҳақни билса-да, ноҳақ ҳукм чиқарадиган ёки умуман илми йўқ бўла туриб, ўз хоҳлаганича ҳукм чиқарадиган қозилар дўзахийдирлар (ҳадис).
Ислом ва Замон: Ҳ.Ҳаким
Китобни ПДФ да тўлиқ ўқиш учун ушбу линкни босинг
СЎЗ БОШИ
«Ислом ва замон» китоби мусулмонларнинг бугунги муаммолари, келажак авлодни, қизларни мактабларда яхши ўқитиш, мактаблардаги таълим сифатини яхшилашга ҳаракат қилиш, ички зиддиятларни йўқотиш, инсон ҳуқуқлари масаласи, бошқа динлар одамлари билан яхши муносабат ўрнатиш, демократиянинг мусулмонлар ҳаётидаги ўрни, мусулмонларнинг демократик принципларни қўллашлари ислом асосларига мувофиқ ва зарурлиги ҳақида ёзилган. Ҳозирги кундаги энг долзарб масала — ислом ва терроризм ҳақида фикрлар билдирилган. Терроризм исломнинг принципи эмас, исломни нотўғри тушунган ва тушунтираётган ғаламис одамларнинг принципи экани исботлаб берилган. Китобнинг охирида бу муаммоларни йўқотиш учун қилиш керак бўлган ишларнинг дастури берилган.
Бу китобнинг чиқиши мамлакатимизнинг демократик ривожланиши учун ёрдам қилади деб умид қиламан.
Охирги маҳаллардаги, одамлари тинчликсевар шундай жаннатмакон юртимиздаги террористик хуружлар, безовталиклар мени бу масалани чуқурроқ ўрганиб, асримиз вабосига айланиб бораётган терроризмнинг кўпайиб бораётгани, ҳамда саломатлик, инсонпарварлик дини бўлган ислом динидаги юртдошларимиз орасидан бу касалга чалинганлар сони кўпайиб кетаётганининг сабабларини диний ва дунёвий нуқтаи назардан таҳлил қилиб чиқишга, ўз хулосаларимни сизлар билан ўртоқлашишга мажбур этди. Қуйида мусулмонларнинг айнан бугунги кундаги муаммолари ва уларни бартараф этиб, дунё ҳамжамияти орасида муносиб ўрин эгаллашлари учун қилиш керакли бўлган ишлар ҳақида ёзилган китобимни эътиборингизга ҳавола этмоқчиман.
Ҳабибулло Ҳаким
«Сcиенcе прогресс» халқаро (таълимни ривожлантириш) хайрия фонди раиси
Сўнгги комментлар