Бир-бирларингиз билан саломлашиб юринглар. Шунда ўртангларда меҳр-муҳаббат уйғонади.
Ибодат
Ибодат не? Яратганга
итоат ҳам ибодатдир,
Ҳақиқий бандалик бирлан
садоқат ҳам ибодатдир.
Ибодатдир, тирикликни
этолсанг маърифат боғи
Машаққатлик илм, санъат
қироат ҳам ибодатдур.
Онанг билан отанг қалби
ўтар Каба тавофидан,
Алар кўнглини шод этсанг,
шу хизмат ҳам ибодатдир.
Хабар олдингми бемордан,
қариндош дўст мусофирдан?
Бировни йўқласанг дилдан,
зиёрат ҳам ибодатдир.
Севиб Мирзо, фақат дўстлик
билан дилларни обод эт,
Агар Аллоҳ учун севсанг,
Муҳаббат ҳам ибодатдир.
Сўнгги комментлар