Кимки қалбини имон учун холис ва соғлом, тилини ростгўй, ўзини хотиржам, хулқини тўғри, қулоғини тингловчи, кўзини ибрат назари билан боқувчи қилиб олган бўлса, демак, у бахтлидир.
ВЕБ САҲИФАМИЗ МАҚСАДИ НИМА?
Инсон борки мулоқотга муҳтож. Ҳаммамиз ёру дўстлар билан алоқа қилишни хоҳлаймиз. Ўзаро дўстлик, ҳамкорлик, меҳр-оқибат ва қайғуриш каби сифатлар халқимиз учун, жамиятимиз учун ҳамиша зарур бўлган ва ҳозир ҳам зарур. Иккинчи долзарб масала — қалб тарбияси. Жамиятимиз юксалишини, одоб-ахлоқ ва меҳр-оқибатда юқори кўрсаткичларга эга бўлишини ҳар биримиз истаймиз. Лекин бунинг учун ҳам меҳнат зарур, интилиш зарур. Қалбни поклаш ёки тазкия қилиш учун биз ҳамиша ёрдамга муҳтожмиз. Яратган дуо қилиб, яхши инсонлардан маслаҳат излаб, бу йўналишда ҳам курашишимиз, хулқимизни ва ниятларимизни ислоҳ қилиб боришимиз лозим.
Ушбу веб-саҳифани очишдан мақсадимиз ҳам шу: ўзаро мулоқот қилиш, қалб тарбияси йўлида ҳамкорлик юритиш. Шундай экан, сиз ҳам ўз тушунчангиз билан ўртоқлашинг, форумларимизда қатнашинг ва ҳар хил кўз қарашларга нисбатан имкон қадар жавоблар ёзинг. Аҳлан ва саҳлан!
Най таронаси: Румий
Тингла, най андоқ ҳикоятлар қилур, Айрилиқлардан шикоятлар қилур. Мен қамиш эрдим, кесиб келтирдилар, Санчилур, деб таънага ўлдирдилар. Пора-пора қилди кўксимни фироқ, Баски, сўйлай эмди дарду иштиёқ… Ким йироқ тушса, йўқотса аслини, Боз истар,...
Тариқат нима?
(“Тазкиротул-Авлиё” китобидан) Нақл қиладиларки, бир одам доим тариқат аҳлини танқид қилиб ёмонлаб юрар экан. Бир куни Зуннун ўзининг бир узугини унга бериб, бозорга олиб бор, бир динорга гаровга қўй, дейди. Лекин бозорда узукни...
Мансур Халлож
(“Тазкиротул-Авлиё” китобидан) Айтадиларки, Мансур Халлождан сўрабдилар: «Сабр нима?» У жавоб берибдики: «Оёқ-қўлни қирқадилар ва дорга осадилар». Қизиқки бу гап унинг ўзига татбиқ бўлди: унинг ўзининг қўл-оёқларини қирқдилар ва дорга осдилар. Унинг айтган сўзлари...
Тазкиротул-авлиё
Шукр ва сано ул Холиқи беҳамтогаким, бизни йўқдан бор қилди, иймон, маърифат, илму адаб, ҳикмат бахш этди. Ва Ўзининг ваҳдати зотини, асма-и сифатини биз қулларига билдирди. Ва яна камоли карамидан дийдорини мўъминларга кўрсатгай....

Аср сураси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). «Асрга қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли) ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни...

Камбағални туянинг устида ҳам ит қопади
Бир қишлоқдан Буюк ипак йўли ўтган эди. Қишлоқ аҳли тижорат орқали бу ёғи Хитой, Қашғар, Ҳиндистон, Кашмир, Бадахшон, Туркистон; буёғи Марв, Балх, Мозандарон, Маккатилло, Миср, Андалусияга бориб савдо-сотиқ қилиб жуда форовон яшашарди. Шу...

А.Фитрат: Ҳинд сайёҳи
Абдурауф Фитратнинг машҳур китобларидан бири. Китобда бир ҳинд сайёҳининг ўзбеклар диёрида қилган саёҳати баён қилинган. Китобнинг ПДФ шаклини ўқиш учун мана шу линкни босинг.

Ислом ва Замон: Ҳ.Ҳаким
Китобни ПДФ да тўлиқ ўқиш учун ушбу линкни босинг СЎЗ БОШИ «Ислом ва замон» китоби мусулмонларнинг бугунги муаммолари, келажак авлодни, қизларни мактабларда яхши ўқитиш, мактаблардаги таълим сифатини яхшилашга ҳаракат қилиш, ички зиддиятларни йўқотиш,...

Доктор Шафеъий Кадканий
Хомушона Менинг хомушгина шаҳрим, қани руҳбахш баҳорларинг? Қайда шўру шайдойи ул ҳазорларинг*, ҳазорларинг? Ҳар бир япроқ томирида хазон хунобаси юзгай, Қани субҳидам накҳати, ширин бўйли баҳорларинг? Ҳам кўча, ҳам бозорларинг душман сипоҳи қопламиш, қайда тулпор...

Алихонтўра Соғуний
Жарқаноқ йўқ дер экан ёғду қуёшнинг нурини, Қанча кўп айтганларидан нури кам бўлмас қуёш. Кўрлар бозорида йўқдир сўровчи сурмани – Дарди йўқлардин топилмас кўзларида томчи ёш. Аслида жавҳар кўран эрмас экандур ҳар киши,...

Абдурауф Фитрат: Ислом тарихи
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм МУҚАДДИМА Тарих таърифи Тарих миллатларнинг ўтмишини, тараққиётини ҳамда таназзулининг сабабларини ўргатувчи фандир. Тарих тақсими Тарих икки қисмдан иборат: умумий тарих ва хусусий тарих. Барча миллат ва жамиятларнинг аҳволини баён...

Баъзи фикрлар
«Булбул — буюк қуш, — дер экан чумчуқ, — Аммо биз чумчуқлар хийлагина кўпмиз». *** Тулки айтар экан: «Жамики махлуқлар уч тоифагабўлинади: душманлар, рақиблар ва ўлжа». *** «Бўрилар билан тинч-тотув яшасак, дунёда осойишталик бўларди», дер...
Сўнгги комментлар