Alixontoʻra Sogʻuniy

You may also like...

1 Response

  1. Нодиржон says:

    Эълон!
    Буюк асарга ўз хиссангизни қўшинг!
    Ҳурматли ватандошим, замондошим. Ҳозирда аллома Алихонтўра Соғуний (1885-1976 йй.) раҳматуллоҳи алайҳнинг тиббий фаолиятлари ҳақида “Соғуний табобати” номлик асар ёзилмоқда. Бу киши йигирма тўрт илмни билган, бир неча тилларда мукаммал эгаллаган, табобатни энг дақиқ жойларигача билган буюк аллома эдилар. Диний илмлар қатори ҳаётларининг охиригача табобат билан шуғилланганлар. Биз у кишининг тиббий меросини тиклаш ҳаракатидамиз. Ҳозирга қадар у кишида даволанган ўнлаб кишиларнинг тузалиш воқеалари фото ва овозли далиллар билан ёзиб олинди. Ўтиб кетган кишиларнинг қиссалари эса, яқинлари хотираларидан ёзилди. Улар қаторида:
    -Ғаффорхонтўра Шокиров (ўғиллари) – тиф касалидан тузалганлар.
    -Саида Зуннунова –дорилар олиб кетиб турганлар.
    -Турсуной пошша Шокирова (қизлари) – маститдан даволанганлар.
    -Марзия ҳожи она (набиралари) – қизамиқдан даволанганлар.
    -1970 йили истисқо (жигар циррози)дан даволанган 18 ёшлик қизча.
    -Бахти очилмай юрган татар қизи (Олма-отадан) – дам солиш натижасида тузалган.
    -Юрак нуқсони (порок сердца)дан тузалган аёл қиссаси
    -Жинсий ожизликдан даволанган ҳуқуқшунос.
    -1952 йили қалтироқ касалидан тузалган Маҳкамжон ҳожи ота
    -1943 йили қорин тифидан даволанган Муҳаммадсаидхон Махдум.
    -1970-йилари гастритдан даволанган Тошкентлик Умарова С.
    -1970 йили қорин оғриғидан даволанган Шерзод Абдураҳмоновлар уларнинг бир қисмигина ҳолос.
    Замондошларимиздан илтимос. Буюк табиб Алихонтўра ҳазратларида даволанган беморлар бўлса ёки улар ҳақида маълумот билсангиз, бизга жўнатинг:
    email: nodir-alimov@list.ru
    қўнғироқ ва телеграмм учун: +99894 6514027

    “Одамни номи ўчиб кетади, қачон? Ундан ҳеч нарса қолмаса. Эй Дўстмуҳаммад, Сотилғон, китоб ёзиб номингларни қолдиринглар!” Алихонтўра Соғуний

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *